“Меҳнат таълими” кафедраси 1980 йилда Физика-математика факультети қошида “Математика ва умумтехника фанлари” номи билан ташкил этилган. Бу кафедра 1991 йилдан “Ишлаб чиқариш асослари” номи билан юритила бошланган. 1992-1996 йилларда кафедрага педагогика фанлари номзоди, доцент Э.И.Рўзиев мудирлик қилган. 2011 йилнинг март ойида кафедра “Меҳнат таълими” деб қайта номланиб, уни педагогика фанлари номзоди Р.Ф.Ражабов бошқарган. Кафедрага 2011 йил сентябрдан 2012 йил сентябргача педагогика фанлари номзоди А.Н.Худойберганов, 2012 йил сентябрдан 2015 йил июнь ойигача катта ўқитувчи Й.Д.Бобожонов, 2015 йил июн ойидан 2016 йил июнгача п.ф.н. Р.Ф.Ражабовлар мудирлик қилишган. 2016 йилнинг июнь ойидан бошлаб педагогика фанлари доктори, профессор Э.И.Рўзиев кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда.
Ҳозирги кунда кафедрада 1 нафар фан доктори, профессор, 4 нафар фан номзоди, 5 нафар катта ўқитувчи, 2 нафар ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда.
Кафедра 5112100 – “Меҳнат таълими” (2019-2020 ўқув йилида “Технологик таълим”) йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрлашда мутахассислик кафедраси ҳисобланади. 2018-2019 ўқув йилида “Меҳнат таълими” бакалавриат йўналишида 231 нафар талаба таҳсил олди. Кафедра қошида компьютер синфи, дурадгорлик, металлга ишлов бериш ва бадиий лойиҳалаш бўйича ўқув устахонаси, тикувчилик ва сервис хизмати кабинетлари, замонавий жиҳозланган маъруза заллари ташкил этилган. Талабаларнинг амалий ва лаборатория машғулотларини корхона, муассаса ва ташкилотларда ўтказиш бўйича “Урганчкорммаш” АЖ, “Хоразм иссиқлик манбаи” ДУК ва Урганч қурилиш КҲК лари билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган. Кафедра асосан таълим тизимига кадрлар тайёрлашга ихтисослашганлиги сабабли вилоятдаги таълим муассасалари, хусусан, Урганч шаҳридаги 19-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Урганч автомобиль ва йўллар КҲК, Урганч туман саноат КҲК лари билан инновацион корпоратив ҳамкорлик шартномалари тузилган.
Кафедрадаги “Таълим тизимида умумтехника, графика ва технология фанларини ўқитиш мазмуни ва методларини такомилаштириш” мавзусидаги методик семинар йиғилиши ҳар ойда бир марта ўтказилиб, шу йўналишдаги долзарб муаммолар, кафедра аъзолари томонидан тайёрланган ўқув ва методик қўлланмалар, илмий мақолалар муҳокама қилиниб келинади.
Кафедрада 13.00.02 – таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича таянч докторантлар ва мустақил тадқиқотчилар илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технология таълими)” мутахассислиги бўйича магистратурага қабул қайтадан йўлга қўйилди.
Ҳозиргача кафедра аъзолари томонидан “Муҳандислик графикаси ва уни ўқитиш методикаси” (дарслик), “Геометрик ва проекцион чизмачилик” (ўқув қўлланма), Қурилиш чизмачилигидан машқлар ва топшириқлар тўплами (КҲК лари ўқувчилари учун ўқув қўлланма). “Архитектура-қурилиш чизмачилиги” (ўқув қўлланма), “Архитектура-қурилиш чизмачилигидан топшириқлар” (ўқув қўлланма), “Чизмачилик. Топшириқлар тўплами” (КҲК лари учун ўқув қўлланма)лари нашрдан чиқарилиб республикамиз таълим тизимидаги ўқув жараёнида фойдаланиб келинмоқда. 2018-2019 ўқув йилида “Муҳандислик графикаси, архитектура ва қурилиш чизмачилигидан русча-ўзбекча-инглизча қисқача тасвирли луғат” ўқув қўлланмаси тайёрланиб, ОЎМТВ тавсияси бўйича нашрга топширилди.
Технологик талими таълим йўналиши бўйича (2-курс) 25 (3-курс) 80 (4-курс) 69 талаба бўлиб шундан ўқишни 149 нафар талаба битказди..
2022-2023 ўқув йилидан 5112100 – Технологик таълим йўналиши мутахассислар тайёрланмокда. Бакалаврлар умумий ўрта таълим мактабларида ўқитувчи , ёшлар ижодёти марказларида тўгарак раҳабарлари сифатида фаолият кўрсатишлари мумкин.
Кафедра мудири проф.Рузиев Э.И., ва бошқалар томонидан тайёрланиб “Умумтаълим ва касб-ҳунар мактабларида чизмачилик фанини ўқитиш методикаси (“Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” таълим йўналиши талабалари учун дарслик). Т.: “BOOMANY PRINT” нашриёти, 2023.- 248 б. чоп қилинди. Кафедра ўқитувчилари доц. Худойберганов А ва ўқитувчи Каландаровалар томонидан “Технологик таълимда инноватцион педагогик технологиялар ” фанидан ўқув кулланма чоп килинди. Кафедра доценти Матяқубов Х.Р. томонидан “Маҳсулот тайёрлаш технологияси” ўқув қўлланмаси чоп қилинди. Доц.. Х. Якубов томонидан режага мувофиқ бакалавриат мутахассислиги учун Якубов Хушнуд Каландарович UZ; ; Эгамберганова Фазилат Давронбек қизи UZ; "Машинасозлик технологияси асослари" фанидан электрон ўқув қўлланмаси учун ЭҲМ дастур, OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI ADLIYA VAZIRLIGI № DGU 22999. Катта ўқитувчи Рахимова Н. томонидан “Технология таълимини ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма нашрдан чиқди.Катта ўқитувчи Рўзметова З томонидан “Синфдан ташқари машғулотларни ташкил қилишнинг замонавий методлари” номли ўқув қўлланмаси чоп қилинди.
post-graduation success rate
Colleges that Create Futures
in the nation for materials R&D
Copyright © 2024 All Rights Reserved by UrDU