Xorijiy talabalar xavfsizligi

  Талабалар турар жойига келган меҳмонлар, ота-оналар, қариндошлар, дўстлар ва бошқалар мудир ёки педагог-тарбиячи рухсати билан кириш-чиқишига рухсат берилади. Четдан келганлар ҳақида маълумотлар (келиш ва кетиш вақти, паспорт номери, хона рақами кўрсатилган ҳолда) қайднома дафтарига ёзиб қўйилади ва уларнинг ТТЖдан соат 20:00 гача чиқиб-кетиши қатъий назорат остига олинган. Талабалар турар жойи қоровули ташқи ва ички телефон тармоғи билан таъминланган. Унинг столида тез ёрдам, милиция, ёнғин хавфсизлиги, ректор, проректорлар, факультет деканлари ҳамда электр тармоқларининг телефон рақамлари мавжуд.

           Талабалар турар жойининг барча қаватларида 16 та ҳамда худудларида 5 кузатув камералари ўрнатилган. Бундан ташқари талабалар турар жойининг кириш қисми турникет қурилмаси билан жиҳозланган.